Эстрадамиз вакиллари “Instagram” ва "Вконтакте"даги сохта юлдузлар ҳақида огоҳлантирди
“Instagram” фотоблогида кўпгина эстрадамиз вакилларини кўриш мумкин. Нилуфар Усмонова, Шахзода, Зарина Низомутдинова, Лола, Райхон, Муниса Ризаева, Шохруххон, Шохрух Реппер бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Эстрада вакиллари аввалари “Одноклассники”даги сохта аккаунтлардан чарчаган бўлишса, энди навбат “Instagram” ва "Вконтакте"га етиб келди. Бир неча ҳафта муқаддам хонанда Шахзода ўз мухлисларини “Instagram” даги саҳифасида сохта аккунт ҳақида огоҳлантирган эди.

Мана бугун яна бир хонандамиз Муниса Ризаева 2300дан ортиқ обуначиларига эга бўлган сохта аккаунт ҳақида огоҳлантирди. Иккала аккаунт ҳам ҳақиқий аккаунт номидан битта ҳарф билан фарқ қилмоқда.

Бундай ҳолатларни олдини олиш учун кўпгина ижтимоий тармоқлар “юлдуз” белгиси яратган. Одноклассникида эстрада вакилларимизнинг аксарияти “юлдуз” белгисига эга. “Twitter”да эса ҳозирча фақатгина Шохрух реппер ”юлдуз” нишонига эга.

Смотреть он лайн: