Тамила: Жабр кўриб, тухматга хам қолдим...

Тамиланинг промоси расман тўхталгани хақидаги маълумотимиздан бир кун ўтиб, биз билан Тамиланинг ўзи боғланиб, бундай хабарни ким берганлиги хақида қизиқиб эътироз билдирди. Бу орада Тамила қарашли бўлган "Маэстро” компанияси рахбарияти хам бу маълумотни расман тақдим этмагани ва фақатгина ички низо бўлганлиги сабабли вақтинча Тамила билан мавжуд муаммоларга аниқлик киритмагунча, промолар тўхтатилганини маълум қилиб, хар икки тараф ва Тамиланинг расмий эълони учун хам "Сайёд-медиа”да учрашиб аниқлик киритишга келишилганди. Айтилган вақтда марказимизга кириб келган Тамила, нима учун унинг ўзи хабардор бўлмаган қандайдир муаммолар учун жавоб бериши керак бўлганлигидан ранжиганлигини яширолмасди.

Тамила: -"Ана яна сан” янги клипимни Қозоғистондаги "Хит-тв” ва бошқа мусиқий каналларга жойлаштириш мақсадидаги музокаралар юзасидан, у ерга учиб кетишим олдидан, Аэропортни ўзидаёқ шахсий телефон аппаратимни йўқотиб қўйдим. Бунинг натижасида, ижтимоий тармоқлардаги профилларим, хусусан фейсбук, твиттер ва инстаграмдаги шахсий сахифаларим, ўша телефон аппаратимга эга бўлган номаълум шахслар томонидан бошқарилган хамда мухлислар билан исталганича мулоқотга киришилган. Телефонимдаги кенг омма учун бўлмаган шахсий суратларим, ораларидаги омадсиз тушиб қолинганларидан хам , номаълум шахслар инстаграм орқали ва унга уланилган бошқа ижтимоий тармоқлар бўлган фейсбук ва твиттерга хам чиқариб юборишган. Ижтимоий тармоқлардаги кечаётган бу холатлар албатта мен қарашли бўлган "Маэстро” компаниясига хабар қилинган. Аммо компания мен билан алоқага чиқа олмаган, сабаби улар телефон аппаратимни йўқотганимдан бехабар эди. Мени телефоним ўчиқ холатда бўлавергач, ижтимоий тармоқдаги мени номимдан бошқалар бундай ишлар қилинаётганидан бехабар компания рахбарияти ғазабига ўзим билмаган холда дучор бўлиб, ички интизом тартибига биноан мени промо турларимни , барчасига ойдинлик киритилгунича тўхтатиб туришга компания қарор қилган.

Қайтиб келганимдан кейин , аввалига сайтингиздаги расмий эълондан хайратландим ва сайтингиз маъмурияти билан боғланиб, нима сабабдан бундай мақола чиққани хақида суриштирдим. Кейин "Маэстро” компаниясига қўнғироқ қилганимда, зудлик билан етиб келишимни айтишди. Офисига келгач эса, бу нарсалардан хабар топтим ва ижтимоий тармоқларда менинг номимдан мухлислар билан ножўя мулоқотда бўлингани, хамда суратга тушаётганимдаги омадсиз ва шахсий бўлган суратларимни хам чиқаришганидан дахшатга тушдим . Келгунимча телефон аппаратим ўзимда бўлмагани учун , алоқада хам бўлмаганман ва бу хаммаси мени ишим эмаслигини исботлай олмаганман. Бунга имконият хам бўлмаган ва бундан хабардор хам бўлмаганман. Хуллас, телефонимни йўқотганим майли, аммо қабих инсонлар қилмиши касрига қолиб, бундай ножўя вазиятда қолганимга чидай олмаяпман. Сайтингизда менинг профилларимнинг ёлғон нусхалари борлиги хақида бир вақтлар хабар ёритилганди ва бугунги кунга келиб бундай холатлар жудаям кўп, халигача у ёлғон профилларим ўз сохта "фаолияти”ни юритмоқда. Инстаграмдаги профилим хамиша "ёпиқ” бўлган, твиттерда эса 2 ойча бўлмадим, телефонимни йўқотганимдан кейин эса инстаграмимдаги профилим очиқ бўлиб қолганлиги аён бўлди. Айни дамда барча расмий профилларим пароллари ўзгартирилиб, яна ўз бошқарувимга қайтарилиши устида иш олиб борилмоқда.

Тамила ва унинг ижодий гурухи бу воқеани пиар ва реклама сифатида ўйлаб топмагани хақидаги далиллар марказимиз ходимлари гувохлигидаги бўлиб ўтган музокаралардан исботланиб бўлди. Шунингдек, шоу-бизнес оламидаги аксарият гувохлар хам бу холдан хабардор. "Маэстро” компаниясидан ўша мақола чиққанидаёқ қўнғироқ қилиб, биз бу хақида эълон беришга шошганимизни айтганди. Аввал бизларга келган илк норасмий хабарларга кўра эса, Тамила билан шартнома тугатилди дейилганди ва компания ходимлари ўша қўнғироқ қилиб, бу нотўғри эканлиги, шунчаки, вақтинчалик промо тўхтатилиб турилганлигини айтишганида, мақолани тўғирлаб қўйгандик. Вахоланки, у мақолага шошган кўрингандекмизу, аммо, бошқа тарафдан эса, у мақола, Тамиланинг ижтимоий тармоқлардаги қўйилган сурат ва унинг номидан мулоқотлари вақтинчалик сохта инсонлар томонидан амалга оширганлигини эълон қилиш учун имконият бўлди.

Manba: Sayyod.com

Смотреть он лайн: